>>
«Universal Sug’urta» АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш туғрисида ахборот
«Universal Sug’urta» Акциядорлик жамияти , жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2024 йил 07 июнь куни соат 16-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссиясини миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. 2023 йилда амалга оширилган ишлар бўйича Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботи.
4. 2023 йилда Жамият бизнес-режасини ижроси натижалари тўғрисида Жамият бош директорининг ҳисоботи.
5. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Кузатув кегашининг ҳисоботи.
6. Жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Бош директорининг ҳисоботи.
7. 2023 йил якунлари бўйича МҲХС бўйича Жамиятнинг молиявий ҳисоботларини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш.
8. 2023 йил учун йиллик ҳисобот тасдиқлаш.
9. 2023 йил учун МҲХС бўйича Жамият бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
10. 2023 йил учун БХМС бўйича Жамият бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
11. 2023 йилда Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш.
12. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мувофиқ UNIVERSAL SUG’URTA АЖ молиявий ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш, 2024 йил учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўловнинг энг кўп миқдорини тасдиқлаш тўғрисида.
13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Акциядорларнинг реестрини тузиш санаси:
Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун – 2024 йил 14 май;
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2024 йил 03 июнь.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
Tashriflar statistikasi:
0000220 : bugun
0048276 : oy
0091135 : yil
0000582 : hit