Мазкур билан "Universal Sug'urta" AJ 2025 йил 13 июнь куни Умумий акциядорлар йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор асосида «Universal Sug’urta» AJ нинг устав фондини жамият томонидан жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини сотиб олиш ва уларнинг умумий сонини камайтириш орқали камайтириш тўғрисидаги қарорини маълум қилади ва "Universal Sug'urta" AJ акциядорларига қуйидаги шартлар асосида уларга тегишли бўлган акцияларни сотишни таклиф этади:
"Universal Sug'urta" AJ акцияларини Жамият томонидан сотиб олиш «Тошкент» АЖ РФБ нинг «Биржа рўйхатига киритилмаган қимматли қоғозлар билан савдо ташкил этиш қоидалари»га мувофиқ шартномалар тузиш орқали амалга оширилади.
• Сотиб олинадиган акциялар тури: оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз акциялар;
• Сотиб олинадиган акциялар сони: 1 097 979 800 000 (бир триллион тўқсон етти миллиард тўққиз юз етмиш тўққиз миллион саккиз юз минг) дона;
• Бир дона акцияни сотиб олиш нархи: 0,05 сўм (баҳоловчи ташкилот – “MASTER EXPERT” МЧЖ ҳисоботига мувофиқ бозор нархи);
• Ҳисоб-китоб шакли ва тартиби: акциядорларнинг банк ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб;
• Ҳисоб-китоб муддати: шартнома тузилган санадан бошлаб T+2 (икки банк куни) тизими бўйича;
• Акцияларни сотиб олиш муддати: ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб 30 (ўттиз) календар куни мобайнида.
Акцияларни юқорида кўрсатилган шартлар асосида сотиш бўйича аризалар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Тошкент шаҳри, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 218–220, иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача.
Қўшимча маълумот учун телефонлар: (+99871) 266-90-14, (+99890) 9742467.
Tashriflar statistikasi:
0000247 : bugun
0056948 : oy
0079974 : yil
0000529 : hit