Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси талабларига мувофиқ,Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 84-моддасинингиккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
13 июн 2025 йил умумий йиғилишда юқорида баён қилинган масала бўйича қарши овоз берган ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми «Universal Sug’urta” АJ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Акциялар битта акция учун бозор қиймати 0,05 сўмдан сотиб олинади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорларнинг умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинганидан ўттиз кундан кеч бўлмаган муддатда билдирилиши лозим.
Акцияларни қайтариб сотиб олиш амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”гиқонуннинг 40 ва 41-моддалари талаблари асосида амалга оширилади.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (99871) 266-90-14, 266-90-16.
Tashriflar statistikasi:
0000242 : bugun
0056943 : oy
0079969 : yil
0000495 : hit