>>
«Goodwill Capital» AJ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш туғрисида ахборот
«Goodwill Capital» Акциядорлик жамияти, жойлашган манзили (почта манзили): Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220, e-mail: info@uns.uz, 2026 йил 01 май куни соат 10-00да Тошкент шахар, Мирзо-Улугбек тумани, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уйда жойлашган манзилда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида хабар қилади. Йиғилишнинг кун тартибидаги масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссиясини миқдорий ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тартибини белгилаш.
3. Дебитор қарздорликни хисобдан чиқариш тўғрисида.
4. Жамиятни ихтиёрий тугатиш тўғрисида.
5. Тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисида.
6. Тугатиш комиссияси раисини тайинлаш тўғрисида.
7. Тугатиш комиссиясига хақ тулаш тўғрисида.
8. Тугатиш муддатини тасдиқлаш тўғрисида.
9. Кредиторларни хабардор қилиш тартиби, мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати тўғрисида.
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига хақ тулашни бекор қилиш тўғрисида.
Акциядорларнинг реестрини тузиш санаси:
Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун – 2026 йил 07 апрел;
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестрини тузиш санаси: 2026 йил 27 апрел.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхати билан қуйидаги манзилда танишингиз мумкин: Тошкент шахар, Буюк Ипак Йули кўчаси 218-220 уй иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача.
Йиғилишда иштирок этиш ва овоз бериш тартиби ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланмаган ҳолда шахсан иштирок этиш.
Умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатга олинаётганда акциядор ўзи билан паспорт ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат, акциядор вакили эса ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: (+99890) 9742467.
Tashriflar statistikasi:
0000191 : bugun
0070899 : oy
0100004 : yil
0000622 : hit